БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОЙБЕК ХОЛБОЕВНИНГ 27-ИЮНЬ- МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОЙБЕК ХОЛБОЕВНИНГ 27-ИЮНЬ- МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
БУГУНГИ КУНДА ҲАЁТИМИЗДА БЎЛАЁТГАН ЯНГИЛАНИШ, МОДЕРНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ТУБ МОҲИЯТИНИ ХАЛҚИМИЗГА ЕТКАЗИШ, ОДАМЛАРНИ ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ САФАРБАР ЭТИШ, ОЛДИМИЗГА ҚЎЙИЛГАН ВАЗИФАЛАРНИ СИФАТЛИ АМАЛГА ОШИРИШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ, АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ТАЪСИРЧАН СЎЗИ, ФАОЛ ГРАЖДАНЛИК ПОЗИЦИЯСИ СУВ БИЛАН ҲАВОДЕК ЗАРУРДИР.
ЖУРНАЛИСТЛАР ВА АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛ, ЗИЁЛИ ВАКИЛИДИР.
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ТОМОНИДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ФАРМОН, ҚАРОРЛАРНИ ХАЛҚИМИЗГА ОШКОРОЛИК БИЛАН ЕТКАЗИБ БЕРАЁТГАН СОҲА ХОДИМЛАРИНИ, ЖУРНАЛИСТИКА, ОАВ ТИЗИМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН ФАХРИЙЛАРНИ ВА БУГУНГИ КУНДА ЎЗ БАХТИНИ ОДДИЙ ҚАЛАМ ВА СЎЗ ОРҚАЛИ ТОПАЁТГАН, СЎЗНИНГ СЕҲРИ БИЛАН ЯШАЁТГАН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ САМИМИЙ ҚУТЛАЙМАН.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 27 ИЮНДАГИ ПҚ-4366 СОНЛИ ҚАРОРИ БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИ, ШУ ЎРИНДА ОЗГИНА ФУРСАТ ИЧИДА САЛОҲИЯТИ ВА ФИДОЙИЛИГИ БИЛАН ХАЛҚИМИЗ ОРАСИДА, ҲОКИМИЯТ ТИЗИМИДА МЕҲР ҚОЗОНИБ МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН, БОҒОТ ТУМАНИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ МУҲАББАТ БЕРДИЕВНА АБДУЛЛАЕВАНИ ТУМАНДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ ТЎХТОВСИЗ ОАВЛАРИДА ЁРИТИШДАГИ ТЕЗКОРЛИГИ, ЖОНБОЗЛИГИ, ВАТАНПАРВАРЛИГИ УЧУН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ НОМИДАН ТАШАККУРНОМА БИЛДИРИБ, ЯНАДА ФАОЛ ВА ФИДОЙИ, ТЕЗКОР АХБОРОТ ХИЗМАТИНИ ОЛИБ БОРИШИДА МУВАФФАҚИЯТЛАР ТИЛАЙМИЗ.
САНА МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНИМИЗДАГИ БАРЧА СОҲА ВАКИЛЛАРИГА СИҲАТ-САЛОМАТЛИК, ЭЗГУ ФАОЛИЯТИНГИЗДА ЮТУҚ ВА ОМАДЛАР, ОИЛАВИЙ БАХТ, ХОНАДОНЛАРИНГИЗГА ТИНЧЛИК-ХОТИРЖАМЛИК, ФАЙЗУ БАРАКА ТИЛАЙМАН.
КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОЙБЕК МАДАМИНОВИЧ ХОЛБОЕВ
Bosh sahifaga qaytish