Боғот тумани ободонлаштириш бошқармасига янги техникалар топширилди.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот тумани ободонлаштириш бошқармасига йўл қурилиши соҳасида ишлатиладиган, умумий қиймати 7 миллиард сўмдан ортиқ бўлган йирик ҳажмли юк автомобиллари, экскаватор, грейдер, юкловчи ва зичловчи техника воситаларини топширди.
Маълумот учун ўтган йил туманда 40 км узунликдаги ички ва магистрал автомобил йўлларига асфальт, 77 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди, 2 км йўл бетонлаштирилди. Янги техникалар келтирилиши натижасида жорий йилда йўлларни таъмирлаш бўйича бажариладиган иш ҳажми бир неча баробар ортади.
Bosh sahifaga qaytish