Боғот туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази иш бошлади
Боғот туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази иш бошлади
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда нуронийлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилиши инсон қадрига эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Авваллари ижтимоий хизматлар кўрсатиш турли ташкилотлар томонидан тарқоқ ҳолда амалга оширилиши натижасида ортиқча оворагарчиликлар юзага келиб, фуқароларга ноқулайликлар туғдирар эди. Эндиликда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш ушбу марказ ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан ягона тизим орқали амалга оширилади.
Боғот тумани ҳокимлиги ҳокимлиги матбуот хизмати
Bosh sahifaga qaytish