АФҒОН УРУШИ ЖАНГЧИ ФАХРИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
екланган контингент ҳарбий қисмларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганлигининг 35 йиллиги ҳамда Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Боғот тумани ҳокимлиги томонидан тадбир ўтказилди.
Боғот тумани марказида байналминалчи жангчилар шарафига ўрнатилган ёдгорлик пойига секторлар, афғон уруши қатнашчилари, ёшлар ва кенг жамоатчилик номидан гулчамбарлар қўйилиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат эҳтиром кўрсатилди.
Бир пиёла чой устида давом этган тадбирда юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хусусида сўз юритилди, афғон уруши қатнашчиларига эсдалик совғалари топширилди.
Боғот туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish