ОЛТИН МЕДАЛЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!
ОЛТИН МЕДАЛЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!
Бугун 24июнь куни Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев ҳамда сектор раҳбарлари мактаб битирувчиларининг таълимда эришган ютуқлари билан қутлаш ёшларнинг ишонч билан уриб турган кўксиларига олтин ва кумуш медалларни тақиб қўйиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Битирувчиларни таълимдаги ютуқлари билан қутлаб, аъло баҳолар билан мактабни битирган 9 нафар битирувчининг кўксига олтин медаллар, 8нафарига кумуш медаллар тақиб қўйилди. Туман ҳокими учрашув давомида ёшларнинг келажакдаги орзулари, танлаган йўналишлари, касблари тўғрисида ўртоқлашди. Таълим берган устозларига ўз миннатдорлигини билдирди. Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида боғотлик 2339та ўқувчилар 11-синфни тугатиб мустақил ҳаётга қадам қўйишади.Катта ҳаёт саҳанасига одимлаётган орзулари ойдин ёшларимизга ўқишдан, изланишдан тўхтамасликларини, ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақш каби абадий қолишини тилаймиз.Тадбир карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish