Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – одил судлов сифатини оширишга хизмат қилади.

    • Qog'ozga chop etish

    Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – одил судлов сифатини оширишга хизмат қилади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон қадри улуғланиб, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 27.09.2023 йилдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонун амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ қабул қилинди десак асло муболаға бўлмайди. Қонунга кўра, эндиликда ҳукмга апелляция шикояти (протести) 10 сутка ичида берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. (илгари - 20 сутка эди) ва жиноят ишлари бўйича ҳукмлар устидан тафтиш тартибида шикоят ёки протест бериш имконияти яратилди. Жумладан, мазкур қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган “Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш” деб номланган янги 562-боб билан тўлдирилиб, унга кўра биринчи инстанция судининг ҳукмлари, ажримлари устидан дастлаб апелляция тартибида, агар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, қонуний кучга кирган ҳукмлар, ажримлар устидан кассация тартибида шикоят ёки протест бериш, апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган жиноят ишлари бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар устидан эса, тафтиш тартибида шикоят ёки протест бериш, шунингдек, тафтиш тартибида такроран шикоят ёки протест билдириш юзасидан илтимоснома билан мурожаат қилиш имкони мавжуд. Бунда, агар шикоятда ёки протестда маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳуқмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга киргандан кейин бир йил ичида йўл қўйилади.  Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан текширилмаган далиллар суд томонидан қабул қилинади, бунда  шахс бу далилларни ўзига боғлиқ бўлмаган қандай сабабларга кўра биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судига тақдим этиш имконияти бўлмаганлигини тушунтириб бериши керак.  Тафтиш инстанцияси суди ишни биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримлари устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли: биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида; айрим суд қарорларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд қарорларидан бирини ўз кучида қолдириш тўғрисида; иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида; иш буйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида; иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида; биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида; шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида.   Бундан ташқари, эндиликда суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади. Муҳими шуки, ана шу янгиланишлар натижасида судда ҳар бир иш бўйича якуний хулосага келишга эришилади.   Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди раиси       Ҳ.Саидов



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?