Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ЁЗ - ЎТМОҚДА СОЗ!

    • Qog'ozga chop etish

    ЁЗ - ЎТМОҚДА СОЗ! Бугун Боғот туманидаги «Истиқлол» ёзги болалар оромгоҳида чиройли тадбир бўлиб ўтди. Боғот тумани Ёшлар иттифоқи «Камалак» болалар ташкилоти раиси М.Бекчанова ва оромгоҳ раҳбари И.Сапаевлар бошчилигида, туманнинг етакчи ёшлари ёзги «Истиқлол» болалар оромгоҳида «Ёз-ўтмоқда соз!» тадбири билан болаларга олам-олам қувонч улашдилар. Оромгоҳда яратилган шароитлар, кўзни қувонтирадиган ҳар томонлама қулайликлар болажонларнинг ёзни қувноқ ўтказишларида ёрдам бермоқда. Буни уларнинг юз-у кўзларида янграётган мамнунликдан, дилларидаги қувонч-у, тилда намоён бўлаётган хурсандчилик сўзларидан англаш қийин эмас.Болалик даврининг энг бахтли ва қувончли дамларини мана шундай жўшқин лаҳзалар билан тасаввур эта оладиган болажонлар бугун ўзларини худди эртаклар оламида юргандек ҳис этмоқдалар. Боғот туманидаги «Истиқлол» оромгоҳида айни мавсумда 80 нафар болажонлар жалб қилинган бўлиб, бугун улар ҳар дақиқасини мазмунли ташкил этмоқдалар. Бадиий ҳаваскорлик тўгараги, чет тиллар, шахмат ва шашка спорт тўгараклари, тикувчилик тўгараклари, дам олиш хоналари, ўтказилаётган маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар уларнинг жон-у дили.«Мен ўзимни бу оромгоҳда эртак қаҳрамонларидек ҳис этмоқдаман»,-дейди оромгоҳда дам олаётган 12 ёшли Бекзод Бекчанов. «Кўплаб дўстлар орттирдим. Улар билан тадбирларда, тўгаракларда иштирок этяпман. Айниқса, футбол, шахмат спорт тури билан шуғулланишни жуда яхши кўрардим. Бу оромгоҳда барча тўгараклар қатори футбол, шахмат тўгараги ва бошқа тўгараклар ташкил этилган экан. Ўтказаётган ҳар бир куним жуда мароқли ва мазмунли ўтмоқда».Дам олувчилар маънавий оламини кенгайтириш, тасаввурларини янада гўзаллик билан бойитиш мақсадида маънавият хоналаридан унумли фойдаланмоқдалар. Бадиий адабиётлар, болалар адабиёти, эртак китоблар, газета ва журналлар ўқиб, мутолааси билан шуғулланмоқдалар. Айниқса, спорт машғулотларида эса уларнинг дўстлиги янада мустаҳкамланмоқда. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак «Истиқлол» оромгоҳида истиқлол фарзандлари, болажонлар учун «ЁЗ-ЎТМОҚДА СОЗ!» БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?