ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШГА ТАЙЁР
ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШГА ТАЙЁР
Боғот туманида яшовчи эҳтиёжманд, камбағаллик рўйхатига киритилган оилаларни иқтисодий ҳолатини яхшилаш, уларни камбағалликдан чиқариш ва даромадга йўналтириш бўйича секторларда депутатлар ўз ҳудудидаги оилалар ҳолидан хабар олишмоқда. Боғот тумани ҳокими О.Холбоев ҳар бир фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглаб, ҳар қандай вазиятда мурожаатчининг оиласига ёрдам бериш билан маҳаллаларда камбағалликнинг олдини олишга қаратилган ишлар самарасидан халқ ислоҳотлардан рози бўлишлари учун тинимсиз уларнинг мурожаати тингланмоқда ва қийналиб қолган оилаларга ёрдам берилмоқда. Навбатдаги ҳоким қабулида фуқаролар бандлик, кредит, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, кадастр ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилишди.Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди ва ҳал бўлмаган мурожаатлар юзасидан тегишлича раҳбарларга топшириқлар берилди ва муддатлар белгиланди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish