COVID-19 ВИРУСИНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛСАК, АЛБАТТА ЕНГАМИЗ!
COVID-19 ВИРУСИНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛСАК, АЛБАТТА ЕНГАМИЗ!
Ҳурматли ватандошлар!Кейинги пайтларда мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони кундан кунга кўпаймоқда. Бир кунда масалан, 13 июль куни 594 кишида коронавирус аниқланиб, шуларнинг 322 таси аҳоли орасидан чиқаётгани албатта ачинарли ҳолат. Чунки, огоҳ бўлинг, ўзингизни асранг, вирусдан сақланинг, уйда қолинг, карантин қоидаларига амал қилинг деб такрор ва такрор айтилишига қарамасдан хамон бефарқлик ҳолатлари учрамоқда.Наҳотки, ўзимизнинг, келажагимиз бўлган фарзандларимизнинг, ўзгаларнинг ҳаёти сизни ташвишга солмаса? Коронавируснинг салбий оқибатларини кўриб, билиб, эшитиб туриб ҳам бу балога бефарқ бўлсак?Бу сизу бизга ярашадими? Асло, йўқ. Шундай экан, янада огоҳ бўлайлик! Карантин қоидаларига қатъий риоя қилайлик! Бепарволикка чек қўяйлик! Биз учун қайғураётган Юртбошимиз Мурожаатига қулоқ тутайлик! Соғлигимиз учун тиним билмай ишлаётган шифокорларимизнинг, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларининг, туну кун осойишталигимиз учун фидойилик кўрсатаётган ички ишлар ходимларининг меҳнатларини қадрлайлик! Барчамиз тождор бу вируснинг дунёни не аҳволга солаётганини тушуниб, жиддий қараб, карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этайлик!COVID-19ни албатта енгамиз, карантин қоидаларига риоя қилиб, уйдан асоссиз кўчага чиқмасдан енгамиз! Ҳар бир инсоннинг ўзига бўлган ишончи кучли бўлса, энг зўр вакцина ҳам шу!
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига 118-Боғот сайлов округидан сайланган депутатБОТИРБЕК ТЎРАЗОДА.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ КАНАЛИ.
Bosh sahifaga qaytish