КУЗ-ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ КЕТЯПТИ?
Боғот туманида куз-қиш мавсумида аҳолига узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида Боғот тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Боғот туманидаги маҳаллаларда трансформаторларнинг ҳолати ўрганилмоқда ва эскилари янгиланмоқда. Тумандаги ҳар бир трансформатор мукаммал таъмирланмоқда. Корхона томонидан 1-сектор ҳудудидаги «Ўзбекистон», «Боғзор» маҳаллаларида мутахассислар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Шундай экан совуқ, аёзли кунлар кириб келишидан олдин тайёргарликни пухта қилсаккина ҳеч қандай талофатларсиз қиш мавсумини ўтказиб оламиз.Туманимиз фуқароларидан коммунал тўловлардан қарзларини ўз муддатида тўлаб боришларини сўралади.
Bosh sahifaga qaytish