Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТЛИКЛАР ПАХТА РЕЖАСИНИ БАЖАРИБ ҒАЛАБАНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ АРАФАСИДАЛАР

    • Qog'ozga chop etish

    ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 21-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун Боғот туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.Сессия ишида Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Умарбек Шарипов қатнашди.Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ойбек Холбоев раислик қилди. Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1майдаги «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-4702 қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизими жорий этилганлиги ва рейтинг натижаларига кўра Боғот тумани вилоятда 12та ҳудуд орасида 30 баллдан 15,30 балл тўплаб тўртинчи ўринни эгаллаб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши жиҳатидан тумандаги умумий ҳолат «ўрта» деб топилганлиги бўйича Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳоким ўз ҳисоботида ПҚ-4702 қарорнинг ижроси бўйича ҳамда «Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари» юзасидан ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳолатига оид асосий кўрсаткичлардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш, уни мунтазам янгилаб бориш ва амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича туман ишчи гуруҳ аъзоларининг вазифаларини белгилаб олиш, амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига киритиш масалалари муҳокама қилинди. Сессия иштирокчилари бир овоздан «яхши» деб топилган туманлардан намуна олиб, туман келажакда «яхши»лар қаторидан ўрин олиши учун бор имкониятларни ишга солишини ва бунга салоҳият, етарли эканини айтиб вазифаларни режалаштириб олдилар.Сессия кун тартибида туманда ҳал қилиниши лозим бўлган қўшимча масалалар ҳам депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.Кўриб чиқилган масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари С.Нурметов, Х.Аллаёров, И.Искандаров, У.Иброҳимовлар ўз фикрларини билдирдилар.Сессия кун тартибидаги муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди. Сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?