ҲОКИМ МАКТАБЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ
Боғот туманида мавжуд умумтаълим мактабларида пандемия шароитида ўқувчиларни хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаш бўйича барча шароитлар яратилган.Пандемия шароитида ўқув жараёнларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчилар соғлигини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар мактаблар барча антисептик воситалар билан таъминланган.Туман ҳокими Ойбек Холбоев 46-сон мактабда бўлиб, дарс жараёнларини, ўқувчиларга яратилган шароитларни кўрди. Мактаб директори Д.Рўзметова билан ҳоким суҳбатлашди ва суҳбат давомида мактабда қилиниши зарур бўлган таъмирлаш ишлари бўйича вазифалар белгиланди.
Bosh sahifaga qaytish