Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР

    • Qog'ozga chop etish

    НУРОНИЙЛАР ҲАР ДОИМ ҲУРМАТ ВА ЭЪЗОЗДАЛАР Маҳаллаларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини сингдириш, маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича янги тажрибани ишлаб чиқиш, ижтимоий ҳаётга тадбиқ этиш чораларини кўриш тўғрисида»ги Қўшма қарор ижроси юзасидан Боғот туманида ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида ҳар куни нуронийлар билан учрашувлар ўтказилди.Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Республикаси Маънавият ва маърифат марказ ҳамкорлигида имзоланган юқоридаги қўшма қарори ижроси юзасидан Боғот туманида қатор тадбирлар амалга оширилди.«Маҳаллаларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини сингдириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича янги тажрибани ишлаб чиқиш ва ижтимоий ҳаётга тадбиқ этиш чораларини кўриш тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан 2020 йилнинг сентябрь ойидан декабрь ойига қадар ҳар ойнинг ҳар бир ҳафтаси алоҳида номланиб, маҳаллаларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар, мусобақалар ва бошқа кўринишдаги тадбирлар режа асосида ўтказилиши белгиланган.Бу юзадан 5-7 октябрь кунлари тумандаги ижтимоий ҳимоядаги ёлғиз кексалар (туман бўйича жами 17 нафар)нинг 7 нафарига – “Нурафшон” шаҳарчасидаги 1 нафар, “Боғистон” маҳалласидаги 2 нафар, “Узумзор” шаҳарчасидаги 3 нафар, “Оқ тепа” маҳалласидаги 1 нафарига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилди.5октябрь куни “Оқ тепа” маҳалласи, 8 сентябрь куни “Янги қадам” шаҳарчасида “Кексалар маслаҳат гуруҳи” аъзолари ҳамкорлиги билан соғлом турмуш тарзини сингдиришга қаратилган “Ҳар куни 5 минг қадам”, “Кексалар – ақлий ўйинлар пири” мавзусида шахмат-шашка бўйича спорт мусобақалари ташкил қилинди. Ушбу спорт мусобақалари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил қилиниб, “Оқ тепа” маҳалласидан 14 нафар (шундан 1 нафар якка ёлғиз, 4 нафари 2-гуруҳ ногирони), “Янги қадам” шаҳарчасидан 22 нафар кексалар иштироки таъминланди.Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Бир оилага ўн китоб”, “Оила-муқаддас даргоҳ” мавзуларида нотинч ва ноқобил оилалар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ҳамда ёш оилалар, оила қуриш истагидаги ёшлар билан маҳаллалардаги ҳожи ота-ҳожи оналар, кўпни кўрган, обрў-эътиборга эга, фаол кексалар иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ушбу тадбирларга тумандаги таълим муассасалари, туман мусулмонлар идораси вакиллиги, туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзолари ҳам жалб қилинди. 17 та маҳаллада ўтказилган бу тадбирларга жами 271 нафар иштирокчи қатнашди.Иштирокчиларнинг 78 нафари кекса ва фахрийлар, 144 нафари ёшлар, 41 нафари ўрта авлод вакиллари, 8 нафари ҳамкор ташкилот вакиллари бўлиб, тадбирлар давомида янги оила қурмоқчи бўлган ёшларга оила муқаддаслиги, фарзандлар тарбиясига эътибор – келажакка эътибор саналиши, нотинч оилаларга оилани тинчлигини сақлаш, оила-жамият бўғини эканлиги, уни бузиш гуноҳ эканлиги, оила муқаддас қадриятларимиздан бири эканлиги, фарзанд тарбияси учун ота-она масъуллиги, оилаларда оилавий китобхонликни ташкил қилиш, бу фарзандлар камоли, ота-онанинг маънавий етуклигини таъминлаши тарғиб қилинди. Боғот туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Шавкат Нуруллаев БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?