БОҒОТДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИ ТУМАНДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ПАХТА РЕЖАСИНИ БАЖАРДИ
БОҒОТДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИ ТУМАНДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ПАХТА РЕЖАСИНИ БАЖАРДИ
Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев Ўзбекистон ҳудудида бўлиб, ғалабага эришган фермерлар билан учрашди. Ҳудудда 12 та пахта-ғалла фермер хўжаликлари бўлиб, 672 гектар ер майдонига «Хоразм-150» нави экилди ва бугунги кунда белгиланган 2359 тонна пахта хирмони уюлди, ҳудудда яна 91 гектар биринчи терим мавжуд. Туман раҳбари Ойбек Холбоев эришилган натижаларни эътироф этиб, ҳудуд раҳбари Рустам Бекчановни ва ҳудудда биринчилардан бўлиб пахта режаларини ошиғи билан бажариб, 45-50 центнердан ҳосил йиғиб топширган фермерлардан «Холмурод ўғли Мансур», «Дилшод», «Ёқуб бобо ўғли Омон», «Сардор Султон», «Анвар Аҳмад ўғли» каби илғор фермерларни қимматбаҳо совғалар билан мукофотлади. Ўзбекистон ҳудуди далаларида пахта ҳосили ҳар йилгиданда мўл бўлганини теримчилар ҳам таъкидлашмоқда. Ҳар куни иссиқ овқат, пахта пули берилаётганидан теримчилар жуда мамнунлар.
Bosh sahifaga qaytish