ОЗИҚ - ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ДОИМИЙ НАЗОРАТИДАДИР
ОЗИҚ - ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ДОИМИЙ НАЗОРАТИДАДИР
Боғот тумани аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш энг асосий устувор вазифамиз ҳисобланади. Шу сабабдан, туман ҳокими Ойбек Холбоев ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари Санжарбек Қурбонов жойларда бўлиб озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилиб, тадбиркорлар билан биргаликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилиниши муҳим бўлган галдаги вазифаларни белгилаб олдилар.Таъкидлаш жоизки, туманда 2020-2021 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозордаги нархларни барқарор сақлаш ва тумандаги 165,7 минг нафар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида ҳоким бошчилигида озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантириш ишлари тизимли равишда давом этмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish