МАҲАЛЛАЛАРИМИЗДАГИ ЖЎШҚИНЛИК РУҲИ КУНДАН КУНГА АВЖ ОЛМОҚДА
МАҲАЛЛАЛАРИМИЗДАГИ ЖЎШҚИНЛИК РУҲИ КУНДАН КУНГА АВЖ ОЛМОҚДА
Айни вақтда Боғот туманининг «Олтинқум» маҳалласида «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда ишчи гуруҳга республикадан бириктирилган тарғиботчилар иштирок этдилар. Бугун «Олтинқум» маҳалласига хушовоз хонанда Арслонбек Атажоновнинг ташрифидан ёшу кексаларнинг юраги жўш уриб рақсга тушиб кетдилар.Энг қувонарлиси шуки, пандемия шароитида бошидан синовли кунларни ўтказган халқимизга, маҳалла аҳлига қизиқарли саҳна кўринишлари, викторина ўйинларининг ташкил этилиши, фахрий спортчиларнинг чиқишлари, бешта муҳим ташаббус бўйича ўтказилаётган тадбирлар уларнинг қалбига қувонч олиб кирди. Бир сўз билан айтганда, кўтаринки кайфият, юксак ғурур бахш этаётганини таъкидлаш мумкин.
Боғот тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси МУҚАДДАСХОН ИБОДУЛЛАЕВА
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Bosh sahifaga qaytish