БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ 11-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА МАТЕМАТИКАДАН ДАРС ЎТДИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ 11-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА МАТЕМАТИКАДАН ДАРС ЎТДИ
Бугун Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев бизнинг 7-сон мактабда бўлиб ўқувчиларга ўтилаётган дарс жараёнларининг боришини, мактабда қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида қилинаётган шароитларни, мактаб ўқувчиларининг ОТМларга тайёргарлигини ва уларнинг билим даражалари юзасидан суҳбатлашди ва ўқувчилар билан савол - жавоб ўтазди.Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистоннинг остонаси мактаблардан бошланади» деган сўзлари биз устозларга шижоат бағишлайди. Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро, ёшлар ватан келажаги, эртанги кунимиз эгаларидирлар.Туман ҳокими ёшларни қўллаб - қувватлаш, уларнинг муаммоларига қулоқ тутиш ва ёрдам беришни ўзига дастуриламал қилиб олганини ҳар бир дақиқада уларга қўшқанот бўлишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.Бугун ҳоким Боғот тумани марказидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби синф хоналаридаги иссиқлик даражасини назорат қилди. Ҳоким 11-синфда математика дарсини кузатди ва ечилиши қийин масалани осон математик йўл орқали ўқувчиларга ечиб берди, дарсни охиригача мавзу юзасидан берилган мисолларни осон ечиш усулларини ўргатди. Ўқувчилар дарс тугагач қизиқарли дарс учун туман ҳокимига миннатдорлик билдирдилар. Туман ҳокими ўқувчиларга математика фанини болалигидан яхши кўриб ўқиганини, шу боис республика миқиёсида математикадан фан олимпиадаларига қатнашиб келгани ҳақида ҳамда ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларимизга яратилаётган имконият ва шароитлар ҳақида тўхталиб, бундан унумли фойдаланиб, туманимиз фахри бўлаётган спорт, фан олимпиадаларида биринчиликни қўлга киритиб келаётган, билимли ва баркамол ёшлар тўғрисида гапириб ўтди.Шундан сўнг ўқувчи-ёшлар туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, таклиф ва истакларини билдирдилар. Уларнинг кўзларидаги илмга чанқоқликни кўрган инсон, бугун Ўзбекистонда юксак маънавиятли ва маданиятли билимли авлод тарбияланаётганини кўра олади. Бугунги ёшларнинг онг-у шуури, дунёқараши ҳам ўзгарган. Ёшларимиз орасида янгича ўйлайдиган, инновацион ғояларини амалга татбиқ эта оладиган билимли, салоҳиятли ёшлар кўплиги келажагимиз ишончли қўлларда эканидан далолат беради. Дарҳақиқат, бугун ҳоким томонидан ўтилган математика дарси ўқувчилар ёдида қолишига ва улар ҳам келажакда улкан марраларни эгаллашларига ишончимиз комил.
Боғот туманидаги 7-сон мактаб директори, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Г.Рахимова
Bosh sahifaga qaytish