ЗАЛОЛАТ ВА МУВАФФАҚИЯТ ЗИНАПОЯСИ
ЗАЛОЛАТ ВА МУВАФФАҚИЯТ ЗИНАПОЯСИ
Боғот туманидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бурчаги» ташкил этилди. Мактабларда вилоят ички ишлар бошқармаси, ҳалқ таълими, Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигида психологлар тавсиясига асосан ишлаб чиқилган муваффақият зинопояси ҳамда залолат зинопояси мисолида яратилган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бурчаги» мазмун моҳияти ўқувчилар орасида кенг тарғиб қилиниб, тушунтириш ишлари олиб борилди.Жумладан, муваффақият зинопояси мисолида фотосуратларда акс эттирилган муҳтарам президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ўз ичига олганлигини, барча ёшлар шу бешта муҳим ташаббус орқали қамраб олинишини, агарда камраб олинмасдан назоратдан четда қолган ўқувчилар залолат ботқоғига тушиб қолган деб ҳисобланиб натижада оғир оқибатлар келиб чиқиши, жиноят кўчасига кириб қолиши мумкилигини, шунга ўҳшаш мисоллар келтирилиб, келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлари тушунтирилди.Бундан ташқари, ўқув муассаса ҳудудида ўқувчиларнинг уяли телефонидан фойдаланмаслиги юзасидан тушунтирилиб, бунда асосий эътибор телефони хотирасида порнаграфик маҳсулотлар борлигини аниқлаш, ҳар ҳил зўравонликни, шавқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотлар борлигини аниқлаш ҳамда ноқонуний диний мазмундаги маҳсулотларни аниқлашга қаратилди ҳамда ўқувчиларнинг уяли телефонларидан тўғри фойдаланишларига қаратилган тарғибот - ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Боғот тумани ИИБ ҲПБ ВЕ ва ЁЎҲПТЭГ катта инспектори, майор Т. Атаджанов.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Bosh sahifaga qaytish