ҲАР ИШДА ИБРАТ МАҲАЛЛА
ҲАР ИШДА ИБРАТ МАҲАЛЛАБоғот туманида яна бир замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган, барча шароитларга эга «Пахтаобод» МФЙ биносининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев, вилоят ҳокими ўринбосари Махмуджон Умурзоқовлар маҳалла фаоллари билан биргаликда МФЙ биносини халқимиз ихтиёрига топшириб, давлатимизда маҳалла институти фаолиятига қаратилаётган эътибор ҳамда туманимизда бугунги кунда барча маҳаллар ўз биносига эга бўлаётганлиги ҳақида гапириб ўтдилар.Тантанали тадбирда дуога қўл очган хожи оталар, кексалар тинч-осуда кунимизга шукроналар айтиб, аҳолига яратилаётган шароитлар учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Бугунги кунда «Пахтаобод» МФЙда 2480 та аҳоли, 709 та оила истиқомат қилмоқда. МФЙнинг янги биноси тадбиркор А.Матёқубов томонидан ДХШ асосида барпо этилиб, қурилиш ишларига 210 млн. сўм маблағ йўналтирилди. Бугун туман ҳокими аҳолига суюлтирилган газ етказилишини ҳам назоратга олди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish