«ЮКСАЛИШ» МФЙНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ЭНДИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
«ЮКСАЛИШ» МАҲАЛЛАСИ ЯНА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ЮКСАЛМОҚДА
«ЮКСАЛИШ» МФЙНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ЭНДИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Кейинги йилларда уни ривожлантириш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Боғот туманида ҳам давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқ ва вазифалар юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз биноларига эга бўлиб, аҳолига хизмат қилмоқда. Бугун Боғот туманидаги «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини биносининг фойдаланишга топширилиши ҳам маҳалла аҳлига юксак қувонч улашди.Бинонингг очилиш маросимида Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев, ҳоким ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Рўзметов ҳамда маҳалла фаоллари, хожи оталар иштирок этдилар.Маълумот ўрнида: «Юксалиш» маҳалласида жами 3311 та аҳоли бўлиб, оилалар сони 664 тани ташкил этади. Ушбу бино тадбиркор Маъмуржон Эгамбердиев ҳомийлигида 130 миллион сўм маблағ йўналтирилган ҳолда барпо этилди.Бугун маҳалла биносига келган ҳар бир фуқаро бу ерда яратилган қулайлик ва шароитлардан мамнун бўлиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.Бугун «Юксалиш» маҳалласи аҳли хурсандлигини юз кўзларидаги самимийликдан англадик. Боғот туманида ҳар куни МФЙ биноларининг очилиши кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish