ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ - ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БИРЛАМЧИ ИШИГА АЙЛАНГАН
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ - ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БИРЛАМЧИ ИШИГА АЙЛАНГАН
Боғот тумани ҳокими қабулига келган «Темир дафтар»га киритилган К.Қаландаровага, оғир касал М.Дурдиева, «Боғзор» МФЙдан қанд касаллиги билан касалланган С.Аллабергановаларга ёрдам берилди. Ҳар куни ҳоким t.me/bogothokimigiga_murojat канали орқали онлайн қабули ўтказилмоқда. Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш,аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш секторлар раҳбарлари ва давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.Қабул давомида асосан «Беруний», «Оқ тепа», «Навбаҳор», «Гулзор», «Маънавият»,«Боғзор» маҳаллалари фуқаролари уй-жой билан таъминлаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини тинглади. Мурожаатларни ўз ўрнида ечиб, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш учун чоралар кўрилмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish