КЛАСТЕРНИНГ ЁРДАМИ
САВОБ ИШНИ ҲАР КУН, ҲАР КИМ ҚИЛИШИ КЕРАК
Синовли бўлиб келган 2020 йил инсонларда саҳоватлилик, меҳрибонлик, йиқилганни суяш ва касал, ногиронлар ҳолидан хабар олишдек олийжаноб инсонлар сонини кўпайтирди.Куни кеча Боғот туманидаги «KOBOTEX» МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ҳам бу йилги ҳосилдан тумандаги барча маҳаллалардаги қийналиб яшаётган, «Темир дафтар»га киритилган оилаларга, ногирон, боқувчисини йўқотганларга 286 миллион сўм пулни хайрия сифатида тарқатдилар. Боғот тумани Қипчоқ қишлоғида яшовчи «Темир дафтар»га киритилган Ё.Нурметова, «Ашхобод» МФЙдан М.Рўзметова, «Усталар» МФЙдан Н.Матёқубова, «Нурафшон» МФЙдан И.Абдуллаева, «Оқ тепа» О.Йўлдошев каби юзлаган оғир хаста беморларга даволаниши учун пул ва озиқ- овқат маҳсулотларини тарқатдилар. Беминнат ёрдамдан кўплаган беморлар, камбағаллик бўсағасига келиб қолган оилалар «КOBOTEX» МЧЖ пахта- тўқимачилик кластери ходимларидан чексиз миннатдор эканликларини билдирдилар.
Kаналга уланиш:t.me/bogottumanihokimligikanali
Bosh sahifaga qaytish