Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган байрам табриги
Ассалому алайкум азиз элдошлар!
Барчангизни 8-декабрь бахтимиз қомуси - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий табриклайман.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар ўртасида тотувлик, миллий ва ижтимоий ҳамжиҳатлик, шахс эркинлиги ва сайлов эркинлиги, сиёсий барқарорлик, фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, давлатнинг инсон ва фуқаролар олдидаги ўз бурчини бажаришни таъминлашга йўналтирилган. Асосий Қонуннинг мазмунида тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби умуминсоний ғоялар мужассамлашганлиги унинг ўзига хос ютуғидир. Бош Қомусимиз жаҳон мезонлари талабига жавоб берибгина қолмай, халқаро миқёсда намуна бўлгулик ҳуқуқий ҳужжат сифатида эътирофга лойиқдир.Барчангизга оилавий тотувлик ва сиҳат- саломатлик тилайман.
Ҳурмат билан Боғот тумани ҳокимиОйбек Холбоев.
Bosh sahifaga qaytish