ДЕПУТАТЛАР ВА ХАЛҚИМИЗ БИРЛАШСА, МУАММОЛАР ЕЧИЛИШИ ЯНАДА ТЕЗЛАШАДИ
ДЕПУТАТЛАР ВА ХАЛҚИМИЗ БИРЛАШСА, МУАММОЛАР ЕЧИЛИШИ ЯНАДА ТЕЗЛАШАДИ
Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда 100 нафардан кўп фуқаролар қатнашдилар. Мурожаатларнинг кўпчилиги уй-жой муаммоси, ишга жойлашиш, газ, йўлларнинг таъмирланиши, ичимлик суви каби муаммолардир. Туман ҳокими мурожаатнинг ечимига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, муддат талаб қилинадиган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилиб, тезда ижобий ечимини топиши мумкин бўлган масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига ҳоким томонидан топшириқлар берилди. Мутасаддиларга топшириқ бериб, «Фуқаролар мурожаатларини тезкорлик билан ечилишида ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак, туман Кенгаши депутатлари ҳам энди кундалик фуқаролар қабулига қатнашишлари ва сайловчиларининг дарду ташвишларини билишлари лозим», деди туман ҳокими. Албатта, қаерда-ки, оғзибирлик бўлса, шу ерда ишда унум бўлиши, шубҳасиз.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Bosh sahifaga qaytish