Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ - ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ЮРТИ

    • Qog'ozga chop etish

    БОҒОТ - ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ЮРТИ Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев тумандаги тадбиркорлар билан самимий ва дўстона руҳда очиқ мулоқот ўтказди. Бугунги кунда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлари билан айтганда, «Биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали улкан тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз».Давлатимиз раҳбарининг «Хоразм тажрибаси» бўйича берган кўрсатмаларидан кейин боғотлик тадбиркорлар янги ғоялари ва бизнес- режалари билан янгидан иш ўрни яратишларини ҳамда юрт ишини юрт ишқи билан мукаммал бўлишлиги ҳақида фикр билдирдилар. Бугун туман ҳокими билан бўлган мулоқотда ҳоким томонидан ҳар бир тадбиркор битта ташаббускор ёш тадбиркорни шогирдликка олиши бўйича таклифи тадбиркорлар томонидан қўллаб - қувватланди. Бугунги кунда туманимизда ҳам иқтисодиётнинг асосий бўғини ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадаллик билан ривожлантириш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини янада кенгайтириш ва рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев туманда фаолият юритаётган тижорат банклари раҳбарлари олдига, уйма уй юриб янги лойиҳа ижодкорларини топиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди. Бугун тадбиркорларнинг ҳар бир саволига туман ҳокими барча соҳа раҳбарлари билан жавоб берди ва мавжуд муаммоларни ўрганиб, бартараф этиш бўйича тармоқ жадваллари асосида тизимли ишлар юзасидан ҳар бир масъулдан ҳисобот сўради. Ҳоким учрашувда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш борасида уларнинг фикр ва мурожаатларини тинглади, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорлигини янада кенгайтириш борасида таклиф ва тавсиялар берди.Туман ҳокими ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, «Бор бўлсин ташаббус, ўлмасин ташаббус» сўзларини бир неча бора такрорлаб ўтди. Боғот туманининг тадбиркорлар учун имкониятлар майдони бўлиб, тадбиркорлик субъектларининг сони ошишига, янги иш ўринлари яратилиб, ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон бўлишига хизмат қилишдек шарафли ишга барчани ундади. Мақсадим, деди туман ҳокими, бугун энг қийналиб турган оилагача етиб бориб, тадбиркорларнинг ташаббуси орқали ҳар қандай муаммоларга аниқ ечим топишдир.Дарҳақиқат, бугун туман ҳокими билан бўлган самимий мулоқотдан кейин ташаббускор тадбиркорларимизнинг юрагида шижоат, кўтаринки кайфият, юқори даромад олишга ишонч ҳисси яна бир карра юксалганига биз ҳам гувоҳ бўлдик. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?