Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Фуқаро Маҳмудова Онажоннинг турар жой биносига бўлган эгалик ҳуқуқини белгилаб бериш тўғрисида

    • Qog'ozga chop etish

    Фуқаро Маҳмудова Онажоннинг турар жой биносига бўлган эгалик ҳуқуқини белгилаб бериш тўғрисида Боғот тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Маҳмудова Онажоннинг “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган турар жой биносига бўлган эгалик ҳуқуқини белгилаб беришни сўраб туман ҳокимлигига йўллаган 2020 йил 28 сентябрдаги ХО-М-2643-сонли аризасини, “Деҳқонобод” маҳалласи фуқаролар йиғинининг маълумотномасини ҳамда Хоразм вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Боғот туман филиалининг 2020 йил 28 сентябрдаги 2354-сонли маълумотномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик кодекси”нинг 187-моддасига, “Уй-жой кодекси”нинг 22, 23-моддаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 10 ва 25-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20-январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган “Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб, Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н: 1. Боғот тумани “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган 6 (олти)та хонадан иборат, яшаш хоналари 4 (тўрт)та бўлиб, ички ўлчами 102,5 квадрат метр, ёрдамчи хоналар 2 (икки)та бўлиб, ички ўлчами 57,05 квадрат метр, жами хоналарнинг ички ўлчами 159,55 квадрат метр, қурилиш ости майдони 257,3 квадрат метр, умумий ер майдони 1221,0 квадрат метр ушбу турар жой биносига нисбатан фуқаро Маҳмудова Онажонга мулк ҳуқуқи асосида унга эгалик ҳуқуқи белгилаб берилсин. 2. Фуқаро Маҳмудова Онажонга ушбу турар жойи биносининг ер майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланганда ҳамда келгусида янгидан қуриши ёки қайта реконструкция қилиши, қўшимча хоналар ёки бошқа бино ва иншоотлар қурилиши учун белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар билан келишмаган ҳолда амалга оширганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36, 38-моддаларига асосан ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.3. Фуқаро Маҳмудова Онажонга ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан ушбу турар жой биносини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Курьязов зиммасига юклатилсин. Боғот тумани ҳокими О.Холбоев



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?