ХАЛҚ МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ, ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ УЧУН ҚИЛИНАЁТГАН АМАЛИЙ ҲАРАКАТЛАР ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА
Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Саидов билан шифохона ва шифокорлар фаолиятини ўрганди, улар билан суҳбатлашди. Кун давомида ТТБ бошлиғи, олий тоифали шифокор Аҳмаджон Саидов билан таъмирланаётган касалхона ва оилавий поликлиникалардаги жараённи кўздан кечирди. Шифокорларга ўзининг таклифларини ва тавсияларини берди. Давлатимиз раҳбари томонидан шифокорларга берилаётган эътиборни оқлаш зарурлиги, оқ халатга қора доғлар туширмаслик талаб этилишини, хаста беморларга барча шароитлар туман касалхоналарида яратиш шартлигини бир неча марта таъкидлади.Халқ манфаатини кўзлаб, одамларни рози қилиш учун қилинган амалий ҳаракатлар бугун ўз самарасини бермоқда. Ҳар куни туман ҳокими томонидан ўтказилаётган кучли назорат натижасида олдин беғамликка, бепарволикка берилган айрим раҳбарлар, корхона ва ташкилотлар директорларига ҳар кунги кундалик назорат кучли туртки бўлмоқда. Боғот тумани ҳокимининг ҳар куни касалхона, мактаблар, МТТ, бозор ва тумандаги барча корхоналарни танқидий ва таҳлилий ўрганишлари, иаҳаллаларда «хонадонбай» юриб ўрганишлари давом этмоқда. Туман ҳокими ўрганиш натижасида ишига лаёқатсиз бўлган, бугунги кунда қолоқликка йўл қўяётган раҳбарларни Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашида иш фаолиятига баҳо берилиши ҳақида қаттиқ огоҳлантиришлар берган. Ташкилот ва муассасалардаги вазиятни ҳаққоний кўринишини тасвирларга олиш юзадан Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимларига топшириқлар ҳам берилган. Шундай экан, ишлаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган бугунги куннинг ҳар бир раҳбардан талаби эгаллаб турган лавозимини сидқидилдан бажариш лозимлигини билдириб ўтамиз.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Bosh sahifaga qaytish