БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ХОТИН- ҚИЗЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ХОТИН- ҚИЗЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Ҳаммамиз орзиқиб кутган гўзал баҳорнинг илк байрами 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида ҳозиргина Фарғона ташрифини якунлаб туман ҳокимлиги биносига кириб келган Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев биринчи ишини туман ҳокимлигида меҳнат қилаётган мунис ва мўътабар аёлларимизни байрамлари билан самимий табриклаш билан бошлади. Хотин - қизларга самимий тилаклар айтилиб байрам туҳфалари тақдим этилди. Эътибор ва эъзоздан кўнгиллари шод бўлган ҳокимлик хотин- қизлари ўзларининг миннатдорлигини айтиб ўтдилар. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев бугунги кундаги аёлларимизнинг жамиятдаги тутган муносиб ўрни, оиладаги меҳри ҳақида гапириб, бир қўлида дунёни, бир қўлида бешикни тебратаётган аёлларимизга самимий тилакларини билдирди ва ҳаммага хушкайфият, узоқ-умр, соғлик ва оилавий тотувлик тилаб, оналарга бўлган эҳтиромини билдирди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish