АХБОРОТ ХИЗМАТАРИ РАҲБАРЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
АХБОРОТ ХИЗМАТАРИ РАҲБАРЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида вилоят, шаҳар, туман Ахборот хизматлари учун уч кун давомида бўлиб ўтган махсус ўқув-семинари ўз ниҳояси етди. Семинар якунида тест синовлари ўтказилди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари тест синовларида энг юқори балл олгани учун эътироф этилди.Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (туман) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларини АОКА директори Асаджон Ходжаев самимий табриклади ҳамда матбуот котиблари билан соҳага оид долзарб мавзуларда суҳбатлашди. Тадбир якунида уларга Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг махсус сертификатлари топширилди.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Bosh sahifaga qaytish