МУРОЖААТНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ
МУРОЖААТНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ
Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»деб эълон қилиниши бежизга эмас.Бу борада Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан ёшларга тадбиркорлик қилишга кенг имкониятлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани сабабли ёш тадбиркор Б.Юсупованинг мурожаати ижобий ечилди. Ҳокимга қилинган мурожаат ижроси сабабли «Темир дафтар»да турган оиланинг иқтисоди яхшиланди. Б.Юсупова тадбиркорлик қилиш учун туман ҳокимига кредит ва жой масаласида мурожаат қилган эди. Бугунга келиб бу мурожаат ижобий томонга ҳал бўлиб, Бахтигул 33 миллион кредит олди.Тадбиркор «Олтинқум» маҳлласидан бўш турган бинони ижарага олиб, тикув цехида онаси билан тадбиркорлик фаолиятини бошлади ҳамда либослар яратиш бўйича ҳам дизайнерлик фаолияти йўлга қўйиб, ҳозирда “Аёллар дафтари”га киритилган 4 нафар аёлларни иш билан ҳам таъминлашга эришди.
Боғот тумани ҳокимлигиАхборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish