Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ XXXIX СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

    • Qog'ozga chop etish

    ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ XXXIX СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун 16 март 2021 йил куни Боғот тумани ҳокимлиги фаоллар залида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, ОАВ вакиллари, ҳоким ўринбосарлари қатнашдилар. Кун тартибидаги биринчи масала Яхшибаев Шавкат Қурамбаевични Боғот тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаш тўғрисида Хоразм вилояти ҳокими Эрманов Фарход Уразбаевичнинг 2021 йил 27 февралда 61к- сонли қарори депутат Г.Рахмонова томонидан ўқиб эшиттирилди. Хоразм вилояти ҳокимининг Яхшибаев Шавкат Қурамбаевични Боғот тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан тасдиқланди ва сессия ишини олиб бориш учун сўз Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевичга берилди.Кун тартибидаги кейинги, иккинчи масала "Қумбодоқ" маҳалласи номини Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти, марҳум санъаткор Ортиқ Отожонов номига ўзгартириш тўғрисидаги масала юзасидан Кенгаш раиси, туман ҳокими ахборот берди. Ортиқ Отажоновнинг бетакрор санъаткор бўлиб ўтгани ҳақида туман ҳокими гапириб ўтди. Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қарор лойиҳаси "Қумбодоқ" маҳалласининг номи Ортиқ Отожонов номига ўзгартирилиши ҳақидаги қарор бир овоздан маъқулланди.Сессия кун тартибидаги учинчи масала “Боғот туманида “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан маъруза ҳамда тўртинчи масала “Маҳалабай” тизимида ишларни самарали ташкил қилиш мақсадида тумандаги маҳаллаларга вакиллар бириктириш тўғрисида”ги маъруза учун сўз туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қурбонов Санжар Рустамовичга берилди ва унинг маърузаси депутатлар томонидан қўллаб- қувватланди.Кун тартибидаги бешинчи масала “Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2021йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида”ги масалалар юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Рўзметов Жавлон Исломбоевичнинг оғир беморларга берилиши режалаштирилган ёрдам пулларини ҳам бирма бир ўқиб эшиттирди ва қарор бир овоздан маъқулланди. Шунинг билан сессия кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди.Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессиясини ўз ишини муваффақиятли якунлади. Сессия карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?