ОЧИҚ_МУЛОҚОТ «ОБОД» МАҲАЛЛАНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
«ОБОД» МАҲАЛЛАНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Муҳтарам юртбошимиз томонидан республикамизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизм жорий қилинди.Бу аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этилишига замин яратди.Бугун 17.03.2021йил куни Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳоким ўринбосарлари ва шу ҳудуддан сайланган депутат Бекназар Тожиев ҳамда маҳалла масъуллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, электр таъминоти, интернет, бандлик, кам фоизли кредитлар билан боғлиқ масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказилиб, аксарият муаммолар жойида ҳал қилинди.
Боғот тумани ҳокимлигиАхборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish