БОҒОТ ТУМАНИДА «ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА
ҲОКИМ_ВА БУГУН
БОҒОТ ТУМАНИДА «ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қилинаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яққол кўринишларидан бири «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар қалбида она-тупроққа меҳр уйғотибгина қолмай, уларнинг оилаларида иқтисодларини яхшиланишига сабаб бўлмоқда.Бугунги кунда Боғот туманининг барча қишлоқларида «Ҳар бир ёшга бир гектар» дастури асосида ажратилган ерларда ёшларимиз озиқ-овқат экинларини экиш ишларини бошлаб юборишган.Бугун 19 март 2021 йил куни туманимиздаги «Нурафшон» шаҳрчасида ёшларга туман ҳокими қарори билан картошка экиш учун ер ажратилди ва сабзавотларни етиштириш юзасидан мутахасислар маслаҳатлари ташкил қилинди. Ёшларга ўз ерларидан мўл ҳосил олишга киришишлари лозимлиги тушунтирилди.Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосарлари Комилжон Собиров ва Санъатбек Салаевлар иштирок этишди. Тадбирни батафсил видеолавҳаларда ёритиб борамиз.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish