Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    НАВРЎЗ - ҲАЙРУ САҲОВАТ БАЙРАМИ

    • Qog'ozga chop etish

    НАВРЎЗ - ҲАЙРУ САҲОВАТ БАЙРАМИ Меҳр- оқибат, ҳайр - саҳоват, ижтимоий ҳамкорлик каби тушунчалар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган десак, муболаға бўлмайди. Бугунги тинч, доруломон, тўкин-сочинлик кунларга шукрона айтиб, саҳоватли халқимиз кўмакка муҳтож фуқаролардан ўзларининг беминнат ёрдамини дариғ тутмаяпди. Шу кунларда “Адолат” партияси депутатлик гуруҳи вакиллари ҳам “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этиб, кам таъминланган, ёрдамга мухтож оилалар ҳолидан хабар олишмоқда. Ана шундай ҳайрия тадбирлари туманимизнинг барча маҳаллаларида бўлиб ўтмоқда. “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” эзгу шиор остида “Бахт – ҳаракат меваси” МЧЖ раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Матяқубов аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди. — Наврўз - умумхалқ байрами диёримизда яшаётган халқларнинг ўзаро дўстона муносабатлари, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, инсоннинг табиат билан уйғун бўлиб яшаши, унинг қалбида бағрикенглик ва бунёдкорлик, ҳайр-саҳоват каби олийжаноб туйғуларни ўзида бадиий ифода этади, – дейди “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Жуманиёзова. Бу кунларда азалдан ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмак берилган, яшаш шароитларини яхшилаш учун ҳашарлар ташкил этилган.Депутатимизнинг бугунги ташрифи ҳам миллий урф-одатларимизнинг бир намунаси бўлди. Байрам муносабати билан “Боғистон” ҳамда Беруний маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари улашилди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?