Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Боғот тумани ҳокимининг тадбиркорларга қилган мурожаати

    • Qog'ozga chop etish

        Боғот тумани ҳокими О.Холбоевнингтуман тадбиркорларигаМУРОЖААТИ  Ассалому алайкум ҳурматли тадбиркорлар!Боғот тумани улкан иқтисодий ҳамда маънавий мавқега эга бўлган, фан, маданият, ижод, илм-зиё салоҳияти юксак равнақ топган, энг қадимий тарихга ва ўзига хос бўлган маданиятга эга тумандан биридир.Охирги 2,5 йил мобайнида ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди шунингдек иқтисодиётни ривожлантиришга халақит бераётган чекловлар бекор қилинди.Туманда туманимиз қиёфасини ўзгартириш, қишлоқларда яшовчи аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича кенг кўламли обод марказ, обод қишлоқ дастурлари амалга оширилмоқда.Туманимизда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали рақобатбардош ва юқори технологик замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.Халқимизнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, мақсадлари юксак фуқароларимизнинг ишбилармонлик ва фаол тадбиркорлик қилишлари учун барча ҳуқуқий асос ва шароитлар яратилмоқда.Муҳтарам Президентимиз томонидан 11 сентябрь куни ўтказилган тадбиркорликни ривожлантириш масаласи барча даражадаги ҳокимлар ҳафтада 4 кун ўз ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларни ечиш билан шуғулланиши белгилаб қўйилди.Тадбиркорлик - инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.Бугун жамоатчилик ва халқимиз тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлаб чиқаришдан тортиб, бунёдкорликкача, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан тортиб боғ-роғлар бунёд этишгача, турли хизматлардан тортиб туризмни ривожлантиришгача бўлган ҳамма жараёнларни кузатиб турибди.“Фаол тадбиркор” деганда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар катлами тушунамиз.Туманимизда ҳам соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармонтадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни “Мade in Uzbekistan”брендиостида дунё бозорларига экспорт қилинмоқда.Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар кун сайин жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бормоқда.Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 23 июль, 2 август, 11 сентябрь ва 7 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикр илгари сурилди.Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.Бундай шарт-шароит ва имтиёзларга эга бўлган ҳиммати баланд ва шижоатли тадбиркорларимиз “Хоразмликман”, деган номга муносиб бўлиш иштиёқида фаолият юртиб, янги иш ўринлари яратмокдалар. Бундай тадбирли кишиларга “Балли Сизга, жонкуяр ва жонфидо тадбиркорлар, иқтисодий юксалишимиз ва фаровонлигимиз локомотивлари!” десак арзийди. Қадрли тадбиркорлар!Муҳтарам Юртбошимиз сизларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз, самарали фаолият юритишингиз учун барча шароит ва имкониятларни яратиб қўйдилар.Аввало, жойларда Бош вазир қабулхоналарининг ташкил этилгани, ушбу имконият натижасида Сиз, тадбиркорларнинг ҳар бир муаммонгиз ижобий ечим топилаётганини алоҳида эътироф этиш лозим. Жумладан, Бош вазир қабулхоналарига жорий йилнинг 10 ойи давомида 130 та тадбиркордан жами 133 та масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди, уларнинг 128 таси (96,2%) кўриб чиқилди (ҳал этилган), қолган 5 таси (3,8%) вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар томонидан кўриб чиқилмоқда.Мурожаатларнинг 43 таси кредит (шундан, 42 таси кўриб чиқилди), 43 таси ер ажратиш (шундан, 42 таси кўриб чиқилди), 6 таси газ, электр, сув таъминоти (шундан, 6 таси кўриб чиқилди), 2 таси бино-иншоот ажратиш (шундан, 2 таси кўриб чиқилди) ва қолган 39 таси бошқа (шундан, 36 таси кўриб чиқилди) масалаларда келиб тушган.Ушбу мурожаатларни изчил ўрганиш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида туманда тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тузилди.Хусусан, “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали туманимизда 114 та бўш ер участкасида14,2 гектар ер майдони жойлаштирилди.Шу билан бирга туманда фойдаланилмаётган бўш турган давлат мулки объектлари хатловдан ўтказиш якуни бўйича туманда 25 та бўш объектлар аниқланган, шулардан:- 6 тасини хусусийлаштиришга таклифлар шакллантирилиб,- 2 таси “нол” ставкада ижарага берилган - 2 таси ишга туширилган.-5 таси таъмирланмоқда.Қолган 10 объект хусусан, 1 таси сотиш бўйича, 1 таси бузиш бўйича, 1 таси давлат хусусий шерикчилиги бўйича, 7 таси ўз йўналишида фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиққанмиз. Азиз ишбилармонлар!Бугунги кунда туманимизда 758 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Ҳисобот даврида 231 та(2018 йилда 95 та янгидан ташил қилинган)кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилиниб, жорий йил якуни билан уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиши кутилмокда. Шунингдек, йил давомида 1 та янги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил қилиниб, уларнинг сони 7 таниташкил қилди.Ушбу тадбирлар натижасида туманда иқтисодиёт тармоқлари бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши саноатда 64,2%, қурилишда 94,7%, қишлоқ хўжалигида 100,0%, чакана савдода 90,9%, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда 96,5%, инвестицияда 80,8%, экспортда 100,0%, импортда 99,7%, юк ташишда 94,0%, йўловучи ташишда 91,6% фоизга етган.Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ҳудудий ҳокимликлар қошидаги махсус комиссиялар, солиқ органлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг кўмаги, тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида туман бўйича фаолиятини тўхтатиб қўйган 56 та тадбирокрлик субъектларидан 8 та микрофирма ҳамда кичик корхоналарнинг фаолиятлари қайта тикланди.Айни кунда янги, кластер тизими иқтисодиётимизга изчил равишда кириб келяпти. Жумладан, туманимизда пахтачиликтармоғида 1 та пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада ушбу кластерларда нафақат ғўзани етиштириш, балки пахтани йиғиштириб олиш ва қайта ишлаш, ип калава, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Энг муҳими, кластерлар томонидан хориждан 30 дан ортиқ замонавий қишлоқ хўжалик техникалари харид қилинди.Ҳудудий дастурлар доирасида 2019 йилнинг якуни билан 356 млрд. 131 млн сўмлик 76 та лойиҳа амалга оширилиши ва 1022 та иш ўринлари яратилиши таъминланади. Бунинг натижасида қўшимча 28 миллион доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилади.   Муҳтарам Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорларига мувофиқ тижорат банклари томонидан:2019 йил 1 ноябрь ҳолатига тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жами 127 млрд. 885 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Саноатда 7 млрд. 120 млн. сўм; Қишлоқ хўжалигида 95 млрд. 509 млн. сўм; Савдо ва умумий овқатланишда 7,8 млрд. сўм; хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадларига 2,3 млрд. сўм; Қурилишда 3,5 млрд.сўм; Транспорт ва алоқада 5,7 млрд.сўм; Бошқа тармоқлар бўйича 3,9 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилди.“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 2019 йилда 1509 та субъектга 23 млрд. 502 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиб, 1520 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди.Биринчи навбатда имтиёзли кредитлар устувор равишда муҳтож ва кам таъминланган оилаларга ажратилишига алоҳида эътибор қаратилиб, 1272 та кам таъминланган хонадонларга 15,2 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.Бундан ташқари, 2019 йил якуни билан 16,5 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.Масалан, Туманидаги Россия билан ҳамкорликда “Оstium” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан замонавий дарвоза эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқариш ҳамда савдо мажмуаси ташкил қилиш лойиҳаси доирасида 3,0 млн.доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.Туманидаги Исроил билан ҳамкорликда “Явмут Нихол” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан 800 тонна сиғимли совуткичли сиғим лойиҳаси доирасида 470 минг.доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш доирасида жорий йилда дастурларга мувофиқ асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, паррандачилик, узумчилик, чорвачилик йўналишларида 96 млрд. сўмлик 50 га якин лойиҳалар амалга оширилди.Шунингдек, паррандачилик соҳасида туманлар ҳокимлиги ва Ўзсаноатқурилиш банк томонидан 9 та лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилиб, бугунги кунгача ушбу лойиҳалардан 3 таси молиялаштирилган бўлса, 6 та лойиҳанинг муддатида молиялаштириш чоралари кўрилади.Бундан ташқари 2020 йилда туманимизда 1 трлн. 600 млрд. сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига 168 та лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Жумладан:- саноат ва соҳасида 769,7 млрд.сўмлик 30 та;- хизматлар ва сервис соҳасида 240 млрд.сўмлик 57 та;- қишлоқ хўжалиги 590,5 млрд.сўмлик 81 талойиҳалар амалга оширилади натижада 1512 та иш ўринлари яратилади.Ушбу лойиҳаларни муддатларида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳокимлиги, тижорат банклари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.Шу билан бирга 2020 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетни шакллантириш тартиби тубдан ўзгаради, ҳудудлар ўз сарф-харажатларини мустақил равишда ҳал қилади. Шу муносабат билан, энди ҳокимлар маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш учун кўпроқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этишга алоҳида этибор қаратилмоқда.Албатта, биз бошқа йўналишлар бўйича ҳам ишларни давом эттирамиз. туманни иқтисодиётини янада ривожлантириш бўйича ҳали ишлатилмаган имкониятлармиз мавжуд.Ҳозирда енгил саноат соҳасида ип-калава, ипак толаси ва ипак газламаларининг жаҳон бозорларида юқори нархларда баҳоланаётганлигини инобатга олиб, туманда тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.Аммо бугунги Дунё бозорига рақобатбардош маҳсулотлар билан кириб бориш учун ҳар кун, ҳар бир дақиқа ғанимат.Шу боисдан, бугун туманимизда одамлар турмушини сезиларли даражада яхшилаш, туманни жадал ривожлантиришимиз учун, бир биримизга елкадош бўлган ҳолда фаол ишлашимиз шарт!Бунинг учун мен ва мен бошчилигимдаги корхона, ташкилотлар ишни қатъий тартиб-интизом, масъулият, ташаббускорлик ва фидойилик билан самарали ташкил қиламиз ва ҳафтада 3 кунни тадбиркорлар билан ишлаш куни деб белгилаб олганмиз.Азми катъий ва шижоаткор тадбиркорлар! Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда туманда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, саноат ва туризмни ривожлантириш йўлида тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз. Тадбиркорларимиз томонидан амалга оширилётган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган барча йўналишдаги лойиҳаларни ҳар бир лойиҳа шахсий назоратимиз остида бўлади. Лойиҳани ишлаб чиқаришдан, то уни амалга ошириб бозорда ўз ўрнини топгунга қадар бўлган барча жараёнда бевосита кўмак бериш биринчи галдаги вазифамиздир.Шу билан бирга, ўтган йилларда минглаб ёшлар ўз бизнесини бошлаб тадбиркор бўлиб етишди, энди бошлаётганларга ҳам бизнесини амалга ошириш ва уни юритишда амалий кўмак бериб борамиз.Биз уларни эътиборсиз қолдирмаймиз. Уларнинг бизнес-лойиҳаларини ишлаб чиқишдан тортиб, ишини йўлга қўйгунча кўмак берамиз.Азиз воханинг мард ва жасоратли тадбиркорлари!Бир нарсани чуқур англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз –туманимизнинг келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир.Шуни мамнуният билан айтишим керакки бугунги кунда туманда 1 млрд.сўмдан ортиқ солиқ тўловчилар сони 10 дан ортиқни ташкил қилмоқда.Ушбу корхоналар ва барча солиқ тўловчи тадбиркорлик субъектларига фурсатдан фойлдаланиб алоҳида миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.Шундан келиб чиқиб, туманимиздаги барча сектор раҳбарлари, тадбиркорликнинг ривожланишига халақит қилаётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини таъминлайди.Бунда:тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, эндиликда давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балки Сизларга фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қараймиз;ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади ҳамда тадбиркорлар мол-мулки далхсизлиги таъминланади;тадбиркорлар иштирокида турли мажлисбозликка чек қўйилади, маҳаллий ҳокимлик идоралари вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай барҳам берилади. Ҳурматли тадбиркорлар!Ушбу мурожаатдан келиб чиқиб бугундан бошлаб тадбиркорлар олдида бундан кейин ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, ҳудуддаги барча раҳбарлар уларга яқиндан кўмакчи бўлиши, ҳар куни доимий равишда тадбиркорлар масалалари билан шуғулланиши тўғрисида Боғот тумани ҳокими сифатида шахсан кафолат бераман.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?