Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ «22 МАРТ МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ»ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

    • Qog'ozga chop etish

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ «22 МАРТ МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ»ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ Ҳурматли ва азиз маҳалла тизими ходимлари!Ватан ҳамда биз яшаётган маҳалла инсонга ато этилган энг қутлуғ неъмат, ҳалол насибамиз, аждодларимиз уйғоқ руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир, аждодларимизга қолдирилажак буюк меросдир! Маҳалла - асл ватанпарварлар кўксида ҳимоя топади.Дарҳақиқат, маҳалла тизими юртбошимиз ташаббуслари билан жорий этилган ушбу тизим ўзини тўла оқлади, дейишга ҳақлимиз.Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлиб иш бошлаган илк кунлариданоқ, мамлакатимизда маҳалла тизими барқарор демократик ривожланишнинг ишончли ва мустаҳкам кафолати бўла оладиган давлатимиз сиёсатининг бош омилига айланди. Хусусан жамиятимизда «Обод ва ҳавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилиши ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган Концепциянинг ишлаб чиқилиши, жамийки оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий - маънавий муҳитни соғломлаштиришда ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишида муҳим омил бўлди.Таъкидлаш жоизки, ўтган бир йил давомида туманимиздаги мавжуд 43 та маҳаллада яшовчи оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишда «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ўрганишлар олиб борилди.Ортимизга боқиб, сарҳисоб қилсак, фахрлансак арзийдиган улкан ишлар кўп.Маҳалла номига сифат берадиган бўлсак, энг қайноқ сўзларимиз ҳам камлик қилади. Маҳалла шундай бир гўшаки, унинг номини юракка битишимиз лозим.Азиз маҳалла ходимлари!Мамлакатимизда юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларни халққа тўғри етказиб, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр- оқибатни мустаҳкамлашда, одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини қондиришда ҳар бирингизнинг меҳнатингиз беқиёсдир. Сизлар борки, маҳалларимизда аҳолимиз ҳаётдан рози яшамоқдалар. Бугунги сана муносабати билан сизларни ва сизлар орқали барча халқимизни бугунги байрам билан чин кўнглимдан самимий муборакод этаман. Сизларга энг аввало соғлик, куч - қувват, сабр - тоқат, оилавий тотувлик тилайман.Байрамингиз қутлуғ бўлсин азиз маҳалла фидойилари! Ҳурмат билан Боғот тумани ҳокимиШ. Қ. Яхшибаев.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?