БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ БЕМОРЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИБ УЛАР ҚАЛБИГА ЁРУҒЛИК БАХШ ЭТДИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ БЕМОРЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИБ УЛАР ҚАЛБИГА ЁРУҒЛИК БАХШ ЭТДИ
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳар куни оғир ётган беморлар ҳолидан хабар олишни, уларга меҳр ва саҳоват кўрсатишни кундалик ишига айлантирган. Бемор энг аввало, яқин инсонларини кўришни истайди, уларни кутади. Чунки, хасталик одамни бир оғиз таскин-тасалли, умидбахш сўзга муҳтож этиб қўяди. Айниқса, байрам арафасида уларнинг ҳолидан хабар олиб, қутлаш улар қалбига ёруғлик бахш этади.Шу мақсадда бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Наврўз байрами муносабати билан «Ўзгариш» маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Саъдулла ота Иавлонов ва 2-гуруҳ ногирони отанинг қизи Нурпошша Мавлоноваларнинг хонадонига ташриф буюриб, байрам билан қутлаб, ҳолидан хабар олиб, турли озиқ-овқат ва ширинлик маҳсулотларини етказдилар.Туман ҳокими фуқаро билан самимий суҳбатлашиб, унинг муаммоларини тингладилар ва фуқаронинг мурожаати бўйича тегишли муассасаларига топшириқлар берилди. Бемор отанинг келини: «Бугун туман ҳокимининг ўзлари уйимизга келиб, байрам билан қутлаб, турли маҳсулотлар келтирганлигидан жуда хурсанд бўлдик. Айниқса, қизларим қувонишди. Қайинотам ва қайинопам 4йилдан буён оғир хаста тўшакка михланиб ётибдилар. Ҳокимимиз Шавкат ака отамнинг, опамнинг соғлигини тиклаш мақсадида тиббий текширув қилиш лозимлиги бўйича туман тиббиёт бирлашмасига берган топшириқлари ижроси бўйича бош шифокор ўзи келиб текширув доимий ўтказади. Аввало, ўз халқини қайғураётган Президентимиз соғ-омон бўлсинлар. Доимо эзгулик ишлари бошида бўлган туман ҳокими Шавкат ака Яхшибаевга ўз миннатдорчилигимни билдираман» дея кўзлари ёшланди.Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бошчилигида хонадонларда беморлар ҳолидан хабар олиб юрар эканмиз, туман ҳокимининг саъй-ҳаракатлари барчамизга ибрат бўлаётганига гувоҳ бўлдим ва ҳаста беморлар олдига кириб борганимизда юрагимиз тўридан ушбу сўзлар отилиб чиқди:«Илоҳим ҳеч ким касал бўлмасин, саҳоватли меҳрибон инсонлар, халқсевар раҳбарларимиз омон бўлсин!»
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish