Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Боғот тумани Ҳ О К И М И Қ А Р О Р И
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1.Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 14 январь куни соат 15-00 га чақирилсин.2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.2) Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.3) Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.4) Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.5) Ташкилий масала.6). Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.3. Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.
Боғот тумани ҳокими О.Холбоев
Bosh sahifaga qaytish