РОССИЯДАН БОҒОТ ТУМАНИГА РУС ТИЛИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ ЕТИБ КЕЛДИ
Бугун мактабларда рус тили ҳамда умумий фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган “ЗЎР” (“КЛАСС”) лойиҳаси доирасида туманимизга бириктирилган россиялик ўқитувчи Винникова Светлана Евгеневна етиб келди. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Светлана Евгеневнани кутиб олиб, чет эллик ўқитувчи билан туманимиздаги мактабларда рус тилини ўқитилиши хусусида фикр алмашдилар. Светлана Евгеневна учун барча шароитларга эга уй ҳамма жиҳозлари билан тайёрлаб қўйилган. Туман ХТБ мудири Тоҳиржон Мирзаев шу куннинг ўзида россиялик устозни ўзига бириктирилган 15- сонли мактабда олиб борди. Россиялик ўқитувчи С.Е.Винникова 15-сон мактабдаги шароитлар, ҳамда рус тили фани ўқитувчилари билан танишди.Келгуси хабарларимизда ушбу мавзу юзасидан яна тўхталамиз!
Bosh sahifaga qaytish