ТОМОРҚАМИЗ - ХАЗИНАМИЗ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ НАЙМАН ҚИШЛОҒИДА КАТТА ОЛЧАЗОР БОҒ ЯРАТГАН 70 ЁШДАН ЎТГАН АНАЖОН РАЖАБОВАНИНГ МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН УЙИГА БОРИБ БОҒБОН ОНА БИЛАН УЧРАШДИ.НАЙМАНЛИКЛАР АЗАЛДАН ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИЛМИНИ ЧУҚУР ЭГАЛЛАБ ОЛГАН МЕҲНАТСЕВАР ХАЛҚДИР. МАҲАЛЛАДА АНАЖОН РАЖАБОВА КАБИ ТОМОРҚАСИНИ «ЖАННАТ»ГА АЙЛАНТИРА ОЛГАН ИНСОНЛАР ҲАЛОЛ МЕҲНАТИ БИЛАН ОИЛАСИ ДАРОМАДИНИ КЎТАРИБ, БАРЧАГА НАМУНА БЎЛЯПТИ. БУЛБУЛЛАР ХОНИШ ҚИЛАЁТГАН ОЛЧАЗОРГА КИРГАН КИШИ БОҒДАН ЧИҚИБ КЕТГИСИ КЕЛМАЙ ҚОЛАДИ. БУГУН ТУМАН ҲОКИМИ БИР ҚАРИЧ ЕРДАН ҲАМ УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ ДАВР ТАЛАБИГА ХОС ВА МОС МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН, МЕҲНАТИ ОРҚАСИДАН ОБРЎ ТОПАЁТГАН ОНАХОН БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТЛАШДИ, МУАММОЛАРИНИ ТИНГЛАДИ. ОНАХОН ТИНИБ- ТИНЧИМАСДАН МЕҲНАТИ ОРҚАСИДАН КЕЛИН ОЛИБ, УЙЛАР ҚУРГАНИНИ ГАПИРИБ, ГАЛДАГИ РЕЖАЛАРИНИ ҲАМ ТУМАН РАҲБАРИГА СЎЗЛАБ БЕРДИ.
Bosh sahifaga qaytish