УМАН ДЕПУТАТИ ВА ТУМАН ҲОКИМИ ВАКИЛИ МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН ОБОДЛИК ЙЎЛИДА БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛИБ МАҲАЛЛАГА ИСЛОҲОТЛАРНИ ТАДБИҚ ЭТМОҚДАЛАР
ТУМАН ДЕПУТАТИ ВА ТУМАН ҲОКИМИ ВАКИЛИ МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН ОБОДЛИК ЙЎЛИДА БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛИБ МАҲАЛЛАГА ИСЛОҲОТЛАРНИ ТАДБИҚ ЭТМОҚДАЛАРБоғот туманида янгича тизим «маҳаллабай» асосида халқ билан мулоқот қилиб, ишни ташкил қилиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.Давлат раҳбарининг топшириқлари ижроси юзасидан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туманимизнинг «Обод маҳалла» дастурига киритилган «Обод» маҳалласига масъул қилиб «Боғот Агро кимё» бўлими бошлиғи Хабибулло Авезов ҳамда Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашига ушбу маҳалладан сайланган депутат Бекназар Тожиевларга амалга оширилиши лозим бўлган ободонлаштириш ишларини ўрганиб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳаёт тарзи билан яқиндан танишиб, муаммоларини ҳокимга етказиш ва хонадонларда ободлик ишларини ташкил қилишга масъул қилиб белгилаган кундан бошлаб маҳалоада ишлар жадал олиб борилмоқда. Маҳаллани ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф қилиш, кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш учун жалб қилинган масъуллар бугун маҳалла аҳлининг энг яқин инсонига айланиб улгурдилар.Жумладан, «Обод» маҳалла хонадонларида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, атрофдаги дарахтлар оқланиб, уйларнинг фасадлари бўялмоқда, томлар таъмирланмоқда. Туман ҳокимини қўллаб-қувватлаб, янгиликларни аҳолига вақтида етказаётган Б.Тожиевдек ва Х.Авезовдек депутат ва вакиллар қаерда-ки ишни сифатли ташкил қилишса, ўша ерда албатта, оғзибирлик ҳамда маҳаллада ривожланиш, ўсиш бўлишига шубҳамиз йўқ.Шунингдек, куни кеча ҳудуддаги заҳкаш бўйлари, кўчалардаги ариқлар бўйи ободонлаштирилди. Маҳаллада оқсоқоллар ва маҳалла фаоллари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг маҳаллаларни янада обод қилиш бўйича таклифлари тингланиб, депутат Б.Тожиев ва туман ҳокими вакили «Боғот Агро кимё» бўлими бошлиғи Х.Авезовлар маҳалла аҳли билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик тўйини маҳаллани обод қилиш, ёшлар, аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлар сафини кенгайтириш билан кутиб олишга бел боғлаганлар. «Халқ ишончи - олий масъулият» эканини ҳис қилиб, бу ишончни ва депутат номини оқлаётганлар сафи янада кўпайсин, маҳаллаларимиз обод бўлишида барча депутатларни, вакилларни фаол бўлишга чақирамиз.
Bosh sahifaga qaytish