ХАЛҚ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА, ЯРАТГАН ҲАМ РОЗИ БЎЛАДИ
Давлатимиз раҳбарининг «Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади», дея айтган сўзлари бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг ва МФЙ раисининг, фаолиятнинг бош мезони ҳисобланиб, халқ дардини тинглаб, уларга кўмакдош бўлиш эса бугунги кун ва давр талабидир.Бугун эрталаб 8.00дан туман ҳокимлиги биноси олдидан автобусда Шавкат Яхшибаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ «Обод кўча» дастури бўйича маҳаллалардаги аниқ ҳолатни танқидий ўргандилар. Ҳоким ва ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма- хонадон юриб, аҳоли билан учрашиб муаммоларини тингланмоқда.Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Нурафшон» МФЙдаги Бозор 1- тор йўлак кўчасини, «Ашхобод» МФЙдаги Равнақ, Ислоҳот кўчаларини, «Маънавият» МФЙдаги Серғайрат, Олтинқалъа кўчаларини, «Соҳибкор» МФЙдаги Янги замон кўчаси, «Кўнабирлашув» МФЙ даги Ортиқ Отажонов кўчаси, Ал-Хоразмий, «Қумбодоқ» МФЙда Яшнар кўчасини, «Ҳунарманд» маҳалласида Ўзгариш йўли кўчаси, «Ўзгариш» МФЙда Зарқайнар, «Деҳқонобод» МФЙда Бодоқ кўчаси, «Узумзор» МФЙ, «Гулзор» МФЙда Ҳур диёр кўчаси, «Намуна» МФЙда Барҳаёт кўчаси, «Усталар» МФЙда Сардор кўчаси, «Юксалиш» МФЙда Зиёнур кўчаларини танқидий ва таҳлилий тарзда автобусда барча туман ташкилотлари билан биргаликда ўрганиб чиқди.Туман ҳокими томонидан таҳлилий- танқидий ўрганиш давомида «Ҳунарманд», «Кўнабирлашув», «Соҳибкор», «Усталар» маҳаллаларида иш жараёни йўқлиги, кўчаларда хонадонларнинг фасад қисми,шифери, девор пахсаларининг пастқам, эски ва йиқилиб ётган ҳолатлари учун қаттиқ танқид қилинди. МФЙ раисларига 2 кун муҳлат берилди, барча маҳаллаларда ободлик, уйларни таъмирлаш ишлари бошлатилишиықаттиқ топширилди, имконияти йўқларга оҳак ва ранг олиб берилиши тушунтирилди ва ишида ўзгариш бўлмаган раислар олти ойлик маошини қайтариб тўлаш тўғрисида ҳам огоҳлантирилдилар. «Кўнабирлашув» МФЙнинг «Обод кўча»сида жами 36 уй бўлиб, 21 таси таъмирланган, 14 та уйнинг аҳволи яхши эмаслиги учун МФЙ раиси Х.Омонов туман ҳокими томонидан қаттиқ огоҳлантирилди. Ишчи гуруҳ хонадонма- хонадон юриб, фуқаролар билан учрашиб, шунингдек, маҳалладаги фуқаролар маҳалласидан ўтувчи зейкаш атрофи қазиш, канал ва зейкаш кўпири атрофини ўраб олиш лозимлиги масаласини ҳоким МФЙ раиси ва масъуллари олдига кўндаланг қўйди. «Усталар» МФЙни тартибга келтиришда, ер ажратиш бўйича ва бошқа масалалар бўйича кўплаган камчиликлар аниқланди. Мурожаатлар ўрганилиши бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.Маҳаллаларни танқидий- таҳлилий ўрганиш давом этмоқда.
Bosh sahifaga qaytish