СОЛИҚЧИ - ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ
Солиқ соҳасидаги янгиликларни тушунтириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадиди Боғот тумани ДСИ ходимлари томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айнан “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғидан "Abu ziyo trans" МЧЖга 260 000,0 минг сўм, "Muhammadjon baxtiyor o'g'li tomorqa xizmati" МЖЧга 316 648,0 минг сўм миқдоридаги манфий қолдиқ суммалари тадбиркорнинг ўзига айланма маблағ сифатида қайтариб берилиши таъминланди. Шунингдек, "Royal agrohouse" масъулияти чекланган жамияти 2019 йил ноябрь ойида рўйхатдан ўтган бўлиб, 4-сектор ҳудудида жойлашган. Жамиятга 4-сектор раҳбари кўмаги билан 1 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилди. Мазкур суммага асосан янги иссиқхона барпо қилинди ва 25 та иш ўринлари яратилди. Хизмат қилаётганларнинг 12 нафари аёллар дафтаридаги, қолган 9 таси ёшлар дафтарига кирган хотин-қизлардан иборат.
Bosh sahifaga qaytish