«МАҲАЛЛАБАЙ» ТИЗИМ ҚАНДАЙ ИШЛАЯПТИ?»
Боғот туманида «Ёшлар дафтари»га,«Аёллар дафтари»га киритилган ёшларнинг, хотин- қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга ҳар томонлама шароитлар яратиб бериш, «Обод маҳалла» дастури ижросини виждонан бажариш, ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, туғиш ёшидаги хотин- қизларни соғлиғини назоратга олиш, аҳоли мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш ва бошқа масалалар хусусида амалга оширилган ишлар бўйича Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев ва Боғот тумани ҳокими Ш.Яхшибаевлар раҳбарлигида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда таҳлилий- танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.Ҳар бир МФЙ раиси ва ўринбосарларининг иш фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, галдаги вазифалар таҳлил қилинди. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев халқ ислоҳотлардан рози бўлса, фуқаролар раҳбарларга ишонсагина ишда барака бўлишини ҳамда виждон амри билан ишлаш лозимлигини таъкидлади.
Bosh sahifaga qaytish