ТЕНДЕР ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!
Танловда қатнашиш истагини билдирган, жорий йилда пахта етиштириш юзасидан контрактация шартномасига эга бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 3 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимига 20 январгача тақдим қилишлари сўралади.
1. Танлов комиссияга ариза.
2. Хўжаликнинг ер унумдорлиги тўғрисида туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимидан маълумотнома.
3. Хўжаликнинг сув таъминоти, ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисида туман мелиорация бўлими томонидан маълумотнома.
4. Хўжалик раҳбарининг маълумоти ва мутахассислиги тўғрисидаги белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжат нусхаси.
5. Хўжаликдаги техника воситаларининг техник паспортларидан кўчирма.
6. Меҳнат дафтарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси.
7. Фермер хўжалигининг ҳисоб варақасидаги мажбуриятлардан озод мавжуд пул маблағи ёки мол-мулкнинг баҳоси ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
8. Туман статистика бўлимидан сўнгги 3 йил давомида пахта сотиш бўйича шартномаларни бажарганлик тўғрисида маълумотнома.
Қўшимча маълумотни 31-51-836 телефон рақами орқали туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан олиш мумкин.
Bosh sahifaga qaytish