Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ИККИНЧИ ГУРУҲ НОГИРОНИ ЗУБАЙДА ОЛИМОВА ҲОКИМГА ЧЕКСИЗ МИННАТДОРЛИК БИЛДИРДИ

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев давлатимиз раҳбари асос солган халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – «маҳаллабай» асосида иш ташкил этаётгани боис аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Фуқароларнинг мурожаатларини маҳаллабай кесимда чуқур ўрганиш ва ҳал этиш бўйича янги тизимнинг йўлга қўйилгани жойлардаги муаммоларнинг тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бермоқда.Боғот тумани ҳокими раҳбарлигида туманда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир сектор раҳбарининг ўз ҳудудларида аҳоли билан учрашиб, муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал қилинаётгани ҳам бунинг яққол исботидир.Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шавкат Яхшибаев куни кеча эрта тонгдан қоронғу тушгунгача маҳаллаларда аёллар ва ёшлар мурожаатларини ўрганди ва «Ашхобод» маҳалласида бўлиб хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашди. Туман ҳокими билан биргаликда ҳоким маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғининг 1- ўринбосари Малика Матмуротова аёлларнинг мурожаатларини эшитдилар. Муаммоларини ўрганиб, мурожаатлар ўрганиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Хусусан, туман ҳокими хонадонма –хонадон юрар экан, 2- гуруҳ ногирони, олдин «Аёллар дафтари»да турган Зубайда Олимованинг хонадонида ҳам бўлди. Зубайдага ҳокимга телефон орқали мурожаат қилиб, унга ҳрким кўмаги ва ҳомийлар ташаббуси билан тикув машинаси олиб берилганини айни кунда уйида кийим тикаётгани аммо бозорга чиқаришга имкон йўқлиги, тадбиркорлигини йўлга қўя олмаётганини билдирган эди. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев 2- гуруҳ ногирони Зубайданинг уйига «Фарруҳжон Текстил» МЧЖ раҳбари Мақсуда Тожимова билан бирга борди ва унга МЧЖ ҳисобидан тикувчилик қилишини таклиф қилганида у жудаям хурсанд бўлди ва ҳокимнинг таклифини дарров қабул қилди.Эндиликда Зубайда учун яна бир қулайлик яратилди, у «Фарруҳжон Текстил» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлайдиган бўлди. Ҳоким маҳаллаларда юриб аёллар билан суҳбат давомида муаммолари борасида сўради, фаолиятини кенгайтириш истаги бор аёлларга, кредит олиш масаласида ёрдам сўраганларга, ер майдони бўлса шу ерда кичик цех очиш истагини билдирган аёлларга ёрдамлар берилиши йўлга қўйилди.Туман ҳокими томонидан фуқароларнинг телефон орқали, сайёр қабуллардаги, нинг муаммоли масалалари ижобий ҳал қилинганидан айниқса, аёллар кўзлари ёшланиб ташаккур билдирдилар.-Мен бугун туман ҳокимидан миннатдорман. Чунки, тадбиркорлигимни ривожлантириш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ва таклифларини бердилар. Ҳар доим қўллаб- қувватлашларини айтдилар, бу бизга қанақадир куч беради. Бизга яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланамиз ва албатта, тадбиркорлигимизни ривожлантирамиз,-дейди «Фарруҳжон Текстил» МЧЖ раҳбари Мақсуда Тожимова.Давлатимиз раҳбари ҳам «маҳаллабай» ишлаш тизимида: Ҳар бир хонадонда соат сайин халқда ишонч пайдо бўлиши керак», деган эдилар. Дарҳақиқат, бугун ҳар бир хонадонда шундай ишонч пайдо бўлмоқда. Фуқаролар муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда. Натижада эса ишсизлар сони камайиб, иш билан банд фуқаролар кўпаймоқда.Жумладан, бугун ҳоким Шавкат Яхшибаев томонидан Зубайдага МЧЖ билан ҳамкорлик қилиш таклифи берилганида, ногиронлиги сабабли тиккан нарсаларини бозорга чиқаришда қийналаётган аёлнинг хурсанд кайфиятига гувоҳ бўлдик, эндиликда оғири енгил, узоғи яқин бўлганидан мамнун З.Олимова туман ҳокимига чексиз ва самимий сўзлари билан ўзининг миннатдорлигини билдирди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?