Матбуот анжумани ўтказилди
Бугун 24.04.2021 йил куни Боғот туманидаги 3- сон ихтисослашган мактаб интернати очиқ ҳовлисида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев иштирокида «Боғот туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, «Ёшлар дафтари»га кирган ёшларнинг бандлиги масаласи ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил қилиш масалалари юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ҳокими Ш.Яхшибаев ОАВ вакиллари, Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи раҳбарлари, блогерлар иштирок қилдилар. Тадбирда «Ёшлар» телеканали мухбирлари қатнашди. Анжуманда туманда ёшлар бандлигини таъминлашда амалга оширилган ишлар, ислоҳотлар жараёнига тўсиқ бўлаётган муаммолар хусусида қизғин фикр алмашувлар бўлди. Тадбиркор ёшлар, матбуот вакиллари, блогерлар қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
Bosh sahifaga qaytish