БОҒОТНИНГ ЭНГ ЧЕККА ҚИШЛОҒИДА БАРЧА ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЗАМОНАВИЙ БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бугун жажжи болажонларнинг қувончига шерик бўлди. «Нурли ҳаёт»маҳалласида кўп йиллардан буён фойдаланилмай ётган 7- сон мактабгача таълим ташкилоти 2020 йил Инвестиция Давлат дастури киритилиб, дастур асосида «Хоразм Бобур Мирзо»МЧЖ қурувчилари томонидан 3 млрд 53 млн сўмлик реконструкция қилинди. Бино 150 ўринга мўлжалланган бўлиб маҳалладаги 218 нафар 3 -7 ёшли болалардан 150 нафарини қамраб олиш имконига эга бўлди ва қишлоқ аҳолисининг 40 нафари иш билан таъминланди.Бугун бутун қишлоқ аҳлининг айниқса болажонларнинг қувончи ичига сиғмай кетди. 2021 йил 22 апрель куни чекка худудда қад кўтарган 7-сон мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда маҳалла оқсоқоллари ва ота-оналар иштирок қилдилар.Тадбирни туман ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбоевич очиб берди ва директор Фароғат Эгамовага рамзий калит топширилди.Туманимиз раҳбари Шавкат Қурамбаевич таълим- тарбия хусусида ўзининг фикрларини ва маслаҳатларини бериб, Боғот тумани МТБ мудири Ж.Искандаров ҳамда МТТнинг тарбиячилари, ҳамшираси ҳамда ташкилот директори билан суҳбатлашди. Боланинг ҳаққига хиёнат қилмаслик асосий мезон бўлиши лозимлиги ва келажагимиз эгаларини тарбиялаш олий саодат эканлигини таъкидлаб ўтди. Боғча тарбияланувчилари ёд олган чиройли шеър ва қўшиқлар ҳаммага хушкайфият бахш этди.
Bosh sahifaga qaytish