ОЗИҚ - ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев мойли экинлардан соя экиш жараёни ўтказилаётган Амударё ҳудудидаги «Боғот пахтаси» фермер хўжалиги далаларида бўлди. Туман раҳбари аграр соҳа ходимлари туман ҳокими ўринбосари Э.Худайбкрганов ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Б.Ёмғуровлар билан экиш суръати ва сифатини назорат қилдилар. «Боғот пахтаси» фермер хўжалиги раҳбари Умрбек Содиқов жорий 2021 йилда 87 гектар ерга қўшқатор пахта экишни биринчилардан бўлиб якунлади. Ҳозир далаларда ғўзалар униб чиққани кўзни қувонтиради. Фермер 10 гектар ерга ғалла, 3,1 гектар ерга соя, 1гектар ерга картошка, 3 гектар ерга кунгабоқар ва бошқа озиқ- овқат маҳсулотлари экиш ишларини бажарди. Фермер томонидан 3,1 гектар ерга 65% ёғ берадиган соя уруғи экилиши, озиқ- оақат хавфсизлиги тўлиқ таъминланишига яна бир кафолатдир. Туманимиз фермерлари далаларида мойли экинларнинг сифатли экилиши ҳоким томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Bosh sahifaga qaytish