Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «НАФОСАТ»НИНГ БАҒРИДА БОЛАЖОНЛАР ЯЙРАБ ТАРБИЯЛАНМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев таълим- тарбия ишларига жиддий эътибор қаратмоқда. Туман ҳокими бугун «Дехқонобод» маҳалласида жойлашган 22- сон мактабгача таълим ташкилотида бўлиб болажонлар билан шеър айтиш мусобақасини ўтказди, болажонларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ушбу МТТ 2019 йил «Обод қишлоқ» дастури доирасида таъмирланиб 2020 йил феврал ойида ўз фаолиятини бошлаб юборган. Ташкилотга Хасанова Саломат 2019 йил апрел ойида директор лавозимига тайинланган.Болалар боғчаси 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда жами 10 та гуруҳ мавжуд, 6 та куни узайтирилган ва 4 та қисқа муддатли гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Маҳаллада 3 - 7 ёшли болалар сони 316 нафарни ташкил қилиб, шу болажонларнинг 293 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Туман ҳокими мактабларни ва мактабгача таълим ташкилотларини танқидий ва таҳлилий ўрганишлари давом этмоқда. МТТларда рус тили, инглиз, немис тиллари ўргатилиши, мусиқа, тасвирий санъат ҳамда жисмоний тарбия йўналишларида қилинаётган инновацион ғоялар болажонларнинг соғлом ва билимли бўлиб ўсишида муҳим аҳамият касб этади.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?